Хитойда коронавирус ўтган ёз пайдо бўлган бўлиши мумкинлиги маълум қилинди
Коронавирус Хитойда 2019 йил августидаёқ тарқала бошлаган бўлиши мумкин. Мутахассислар Уҳандаги йирик шифохоналар олдидаги автотураргоҳларнинг сунъий йўлдошдан олинган суратлари ва интернетдаги излашлар тенденцияси таҳлилидан кейин бундай фикрга келишган.
Бу борада Гарвард тиббиёт мактаби, Бостон аҳоли саломатлиги университети ва Бостон болалар шифохонаси мутахассислари тадқиқот ўтказишган.
Мутахассислар 2018 йил 9 январдан 2020 йил 30 апрелгача оралиқдаги маълумотларни ўрганишган.
Тадқиқот давомида олимлар 2019 йил августидан бошлаб шифохоналар олдидаги автотураргоҳларда транспорт кескин кўпайганини аниқлашган. Энг кўп сонда автомобиллар эса 2019 йил декабрда қайд қилинган.
Бундан ташқари, Хитойнинг Baidu қидирув тизимида “йўтал” ва “диарея” сўзлари билан маълумотларни излаш 2019 йил охирида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилишидан 3 ҳафта олдин кескин кўпайган.
“Бу маълумотлар аслида ишончлидир, чунки ошқозон-ичак касаллиги – диареяни изловчилар сони ортганини кўрдик ва ҳозирда ошқозон-ичак аломатлари коронавирусга хос муҳим белги ҳисобланишини биламиз”, деб айтган Бостон болалар шифохонаси бош инновацион директори Жон Браунштейн.
Унинг таъкидлашича, олинган маълумотлар вирус Жанубий Хитойда табиий йўл билан пайдо бўлгани ва Уҳанда илк ҳолатлар қайд этила бошлангандан олдин айланиб юргани ҳақидаги тахминни тасдиқлайди.
Коронавирус 2019 йил декабрь охиридан Уҳан шаҳрида тарқала бошлаган. Биринчи касалланганлар шаҳардаги денгиз маҳсулотлари бозори Хуананда ишлаган ёки у ерга ташриф буюрган кишилар бўлган. Бозорда денгиз маҳсулотларидан ташқари, ёввойи ҳайвонлар – илонлар, турли қушлар, кўршапалаклардан тортиб итлар, мушуклар ва ҳаттоки пингвинларгача тирик ёки нимталанган ҳолда сотилган. Бироқ ҳанузгача ушбу бозор вирус тарқалиши ўчоғи бўлгани аниқ эмас.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023