Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь-Ўзбекистон институтининг Навоий филиали ташкил этилади
Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг Навоий шаҳрида филиали ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг Навоий шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг Навоий шаҳрида филиали ташкил этилади.
Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
инжиниринг, технологик жараёнлар, электроника, IT-дастурлаш кимё ҳамда вилоят саноатининг бошқа устувор тармоқлари бўйича юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
вилоятдаги саноат ишлаб чиқаришнинг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар олиб бориш;
мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;
саноат ишлаб чиқаришида тежамкорлик, пухта ва узлуксиз фаолиятни таъминлашга йўналтирилган метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти, интеллектуал қурилмалар, машиналар ва ишлаб чиқариш, компьютер мехатроникаси, транспорт логистикаси ва экология тармоқларида илмий тадқиқотларни олиб бориш, саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини амалга ошириш;
муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган янги таълим дастурлари ва ўқитишнинг замонавий шаклларини, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;
хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
таълим, илмий фаолият ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш.
Белгилаб қўйилишича:
Филиал Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, таълимнинг келишилган асосий йўналиш (мутахассислик)лари бўйича барча даражадаги мутахассисларни, жумладан қўшма таълим дастурлари асосида тайёрлашни амалга оширадиган олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Филиалда ўқитиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади;
абитуриентларни қабул қилиш, қабул параметрларини белгилаш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Филиалда метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти, IT-дастурлаш, интеллектуал қурилмалар, машиналар ва ишлаб чиқариш, компьютер мехатроникаси, кимё саноати техника-технологиялари ва экология кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналиш (мутахассислик)лари этиб белгиланади.
Филиал Навоий вилояти, Кармана тумани, “Дўрмон” маҳалласи ҳудудида жойлашган Навоий давлат педагогика институтининг бино ва иншоотларида (собиқ Кармана озиқ-овқат саноати меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи) тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаган ҳолда “нол” ставкадаги ижара тўлови асосида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026