Instagram’да энг кўп пул топган спортчилар маълум қилинди. Роналду етакчи
Foxsports нашрининг хабар беришича, футболчи ижтимоий тармоқ орқали 50,3 млн доллар ишлаб топган.
Foxsports нашрининг хабар беришича, футболчи ижтимоий тармоқ орқали 50,3 млн доллар ишлаб топган. Бир йил ичида Роналдунинг саҳифасида 43 та реклама жойлаштирган ва ҳар бир реклама футболчига ўртача 1,17 млн доллар даромад келтирган. Шу тариқа, Роналдунинг Instagram орқали олган даромади “Ювентус”даги маошидан кўпроқни ташкил қилган. Футболчининг клубдаги маоши йилига 33 млн долларни ташкил қилади.
2-ўринни “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси эгаллаган. У ижтимоий тармоқ орқали 30,4 млн доллар ишлаб топган.
Етакчи учликни ҳиндистонлик крикет устаси Вират Кохли 15,7 млн доллар билан якунлаган.
4- ва 5-ўринларни Дэвид Бекхэм (11,6 млн доллар) ва Неймар (8,1 доллар) эгаллаган.
Таъкилаш жоиз, Роналду ижтимоий тармоқ орқали Месси, Бекхэм ва Неймарнинг умумий даромадидан кўпроқ пул ишлаб топган.
5 июнь куни Forbes нашри Роналду тарихдаги илк миллиардер футболчига айланганини маълум қилганди. Футболчи 17 йиллик фаолияти давомида турли клублардан маош сифатида 650 млн доллар топган. У қолган маблағни ҳомийлик шартномаларидан олган.
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024