Жаҳон | 17:21 / 10.06.2020
8499
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусда давлат тўнтаришига йўл қўймасликка ваъда берди

Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусь "қайғуга ботмаган ягона постсовет мамлакатидир". 

Фото: Петр Сивков/ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда давлат тўнтаришига йўл қўймасликка ваъда берди.

"Ҳаммасини кўриб турибман. Асосийси, хавотирланманглар. Керакли вақтда, керакли жойда ҳаммани ҳушига келтириб қўямиз. Мамлакатда давлат тўнтариши бўлмайди. Айниқса майдон", - деди Лукашенко.

У аввалроқ ҳам ана шундай баёнот билан чиққанди.

"Биз айримларнинг мақсадини биламиз. Бу мақсадлар аниқ: президент сайлови арафасида ёки президент сайлови куни майдонча уюштириш. Улар шундай режа тузишган", - деганди Лукашенко ўтган ҳафтада давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Валерий Вакульчик билан учрашуви чоғида.

"Барчангизни, барча "майдончи"ларни огоҳлантириб қўймоқчиман, Беларусда майдонлар бўлмайди", - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, Беларусь "қайғуга ботмаган ягона постсовет мамлакатидир". 

"Айрим беларуслар учун Украина узоқ-узоқларда парчалангандек туюлмоқда. Уруш кетмоқда. Узоқроқда Молдовани иккига бўлиб ташлашди. Литва ўз вақтида мустақилликни жанг билан қўлга киритганини унутишди. Бугун Кавказ ҳам ёнаётганлигини унутишди: арманлар озарбойжонлар билан келиша олмаяпти. Грузия ўз ҳудудининг учдан бир қисмини йўқотганини унутишди", - деди Лукашенко.

Беларусда президент сайлови 9 август куни бўлиб ўтиши лозим.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид