Қирғизистон ЕОИИни тарк этиш масаласини кўтариб чиқиши мумкин – ОАВ
6 июнь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати «Актилек – автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида 500дан ортиқ юк машиналаридан иборат саккиз километрлик тирбандлик пайдо бўлгани ҳақида маълум қилган.
ЕОИИ Қозоғистон билан чегарада тўпланиб қолган юзлаб Қирғизистон юк машиналари билан боғлиқ вазиятда ҳакамлик қилиши лозим. Агарда муаммо ҳал бўлмаса, Бишкек Евросиё иқтисодий комиссиясидаги (ЕОИК) вакилларини чақириб олишга ва ҳатто ЕОИИда иштирок этишини савол остига қўйишга ҳам тайёр. Мамлакат иқтисодиёти вазири Санжар Муканбетов халқаро ишлар бўйича парламент қўмитаси йиғилишида ана шундай баёнот берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон ҳозирча ЕОИИ келишувларига амал қилишда давом этади, аммо агар муаммо яқин вақт ичида иттифоқ аъзолари иштирокида ҳал қилинмаса, Қирғизистон ЕОИКдаги вазирларини чақириб олади.
«Қирғизистоннинг муаммосини ҳал қилмасдан ЕОИИда бўлишдан маъно йўқ. Барча товарлар Қозоғистон билан чегарада тўсиб қўйилган, ЕОИКга бир неча марта мурожаат қилинди, аммо комиссия Қозоғистон тарафини олди. Бу сафар ҳам ана шундай қарор қабул қилинадиган бўлса, бу Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзолигини савол остига қўяди», – деган мамлакат иқтисодиёт вазирлигидаги манба «Интерфакс-Запад» агентлигига берган интервьюсида.
Қирғизистоннинг асосий эътирозига кўра, Қозоғистон Хитой контрабандасидан ҳимоя баҳонасида ЕОИИ ичида тўсиқ яратиб, чегарада тирбандлик пайдо қилган.
Агентликдаги манбанинг сўзларига кўра, пайдо бўлган инқироз «минтақадаги интеграцион жараёнларнинг локомотиви бўлган Россиянинг нуфузига зарба бўлади».
Аввалроқ Қозоғистон Жогорку Кенешининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси ЕОИИ бўйича масалалар муҳокамасини кун тартибидан чиқариб ташлагани хабар қилинганди.
6 июнь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати «Актилек – автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида 500дан ортиқ юк машиналаридан иборат саккиз километрлик тирбандлик пайдо бўлгани ҳақида маълум қилган.
Ўз навбатида, Қозоғистон ўз бозорини Хитой маҳсулотлари контрабандасидан ҳимоя қилаётганлигини таъкидламоқда. 8 июнь куни Қозоғистон молия вазирлиги Қирғизистонни йирик ҳажмдаги сохта транзитлар ва ўз экспортининг ҳақиқий ҳажмини яширишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, май ойи ўрталарида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
12:30
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
17:16 / 01.11.2024
Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммити бўлиб ўтади
22:28 / 29.10.2024