Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтади
Шерзод Асадов Меҳмет Сурейя Эр билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.
2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Туркия томони коронавирус тарқалиши ва Сардоба сув омборидаги фавқулодда вазиятнинг салбий оқибатларига билан курашда Ўзбекистонга кўрсатаётган амалий ёрдами учун миннатдорчилик билдирилди.
Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тадбир кун тартибини тезкор равишда келишиш ва Стратегик режалаштириш гуруҳи ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар шаклидаги музокараларнинг навбатдаги раундларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, жорий йилга режалаштирилган бошқа қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
22:23 / 08.06.2026