Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга чақирув қандай тартибда амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров АОКАда ўтказилган брифингда муддатли ҳарбий хизматга чақирув қандай тартибда амалга оширилаётгани тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши президент қарорига асосан йилига бир марта - март-апрель ойларида ўтказилар эди. Бироқ пандемия шароитида республикамиз ҳудудларида карантин тадбирлари жорий этилиши туфайли фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш кечиктирилганди.
Ҳозирги вақтда карантин тадбирлари бироз юмшагани сабабли муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган фуқаролар жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Covid-19 бўйича таҳлиллар топширишди. Таҳлил натижаларига кўра фуқаролар 9 июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди. Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг учта ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши ороқали амалга оширилди.
Ҳарбий хизматга чақирилганлар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, бир марталик тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, антисептик воситалар билан таъминланди, ижтимоий масофа сақланган ҳолда тана ҳарорати текширилди. Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади», дейди вазирлик расмийси.
Брифингда Мудофаа вазирлиги қўшинлари шу кунларда ҳам дезинфекция ишлари билан шуғулланиб келаётгани, бу қачонгача давом этиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарилди.
«Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан қилинадиган дезинфекция ишлари албатта стратегик – махсус тактик ўқув сифатида ташкил этилиб ўтказиб борилмоқда. Дезинфекция ишлари қачонгача давом этиши республикамиз ҳудудида олиб олиб бориладиган коронавирусга қарши курашиш тадбирлари билан бевосита боғлиқдир.
Стратегик – махсус тактик ўқувни ўтказиш режасига асосан жорий йилнинг 8 июнь 19:00 ҳолатига кўра қуйидаги тадбирлар бажарилди:
Йиғма батальон ва отрядлар кучлари (жами 13 052 киши, 309та махсус техникалар, 11 089та дезинфекция аппаратлари) билан 20 шаҳар ва вилоятлардаги 36 туман марказларида дезинфекция ишлари ўтказилди.
Республика миқёсида 49 998 объектларда жами 36 108 840 кв.м майдонларда дезинфекция ишлари ўтказилди ҳамда 6 562 кг дезинфекцияловчи воситалар сарф этилди (шу жумладан Тошкент шаҳрида – 2 639 кг).
Ўртача ҳисобда бир кунда мавсум бошидан 700 минг квадрат метрдан ортиқ жойларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда», деди у.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024