Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия шароитида аҳоли томонидан ноозиқ-овқат товарлари сотиб олиш ҳажми камайди - МБ
Бу омил аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳамда инфляцион кутилмаларига маълум даражада таъсир кўрсатди.
Жорий йил апрель ойида пандемия таъсирида инфляция 1,7 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда Марказий банк.
Қайд этилишича, бу асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва шахсий гигиена воситаларига бўлган талабнинг кескин ўсиши ва унга бозор нархларининг мослашиши билан изоҳланади.
“Май ойида нархларнинг умумий даражаси айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг пасайиши, пандемияга қарши чеклов чораларининг юмшатилиши ва иқтисодий фаолликнинг аста-секин тикланиши ҳисобига нисбатан барқарорлашди. Жорий йилнинг май ойида нархлар 0,3 фоизга ўсиб, йиллик инфляция 14 фоизни ташкил этди ва прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди.
Таъкидлаш жоизки, пандемия шароитида аҳоли томонидан асосан озиқ-овқат ва дори-дармон товарларига эҳтиёж юқори бўлди ва бир вақтнинг ўзида ноозиқ-овқат товарлари сотиб олиш ҳажми камайди ҳамда бу ўзгаришлар истеъмол нархлари индексида ҳам ўз аксини топди”, - дейилади регулятор маълумотида.
Билдирилишича, бу омил аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳамда инфляцион кутилмаларига маълум даражада таъсир кўрсатди.
Май ойида истеъмол нархларининг нисбатан барқарорлашиши билан инфляцион кутилмаларда ҳам пасайиш кузатилди, лекин ҳали ҳам инфляцион кутилмалар юқори даражада сақланиб қолаётгани айтилади.
Мавзуга оид
11:39 / 09.03.2026
Мутлақ рекорд: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 77 млрд доллардан ошди
16:23 / 17.02.2026
Гўшт, транспорт воситаларини суғурталаш, метан. Нархи кескин ошган маҳсулотлар ва хизматлар
09:30 / 14.02.2026
Марказий банк қўмитаси: 4 тўлов ташкилоти огоҳлантирилди, 8 та ташкилотга жарима
07:42 / 12.02.2026