Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ жойларда уй-жойларни қуришда тадбиркорларни жалб этиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 4.06.2020 йилдаги 355-сон қарори билан қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Президентнинг 28.11.2019 йилдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, 2020 йил 1 июлдан бошлаб:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ер участкалари қурилиши режалаштирилган уй-жойлар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ҳамда аҳолини мажбурий кўчириш хавфи бўлмаган тақдирда ажратилади;
туманлар (вилоятлар) ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини реализация қилиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг таркибига «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киритилади;
қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қурадиган компанияларни аниқлаш бўйича танлов савдоларида ғолиб бўлган пудрат ташкилотлари билан инвестиция шартномалари тузилади, бунда тадбиркорлик субъектлари инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олади;
тортиб келинадиган ва майдон ички сув таъминоти ва канализация тармоқлари ҳамда автомобиль йўлларини қуриш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари экспертизаси хулосаларига кўра амалга оширилади.
Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган компанияларни аниқлаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги консалтинг марказларига топширилади.
Ҳужжат 5.06.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:36 / 05.07.2026
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:36 / 23.06.2026