Жаҳон | 22:45 / 11.06.2020
5307
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда юз учун шаффоф ниқоб ишлаб чиқилди

Швейцариялик тадқиқотчилар жамоаси юз учун шаффоф жарроҳлик ниқоби ишлаб чиқишди. Бундай ниқоб имо-ишоралар ёрдамида мулоқот қилувчи эшитиш қобилиятида муаммоларга эга одамлар учун жуда муҳим ҳисобланади.

Фото: EPFL

Ниқоблар ҳаво ўтказади ва зарур ҳимояни таъминлайди. Бундан ташқари, янги ниқоблар пластик панелли ҳимоя экранлари каби терламайди.

Ниқоб Лозанна политехника мактаби негизида ташкил этилган HMCARE стратапи томонидан ишлаб чиқилган. Стартап илмий-тадқиқот ишларини хайрия ва грантлар ҳисобига амалга оширади. Жумладан, жамоа шаффоф ниқобларни ишлаб чиқариш учун 105 млн доллар йиға олган.

Ниқоблар полимер мембранадан тайёрланган бўлиб, хира ойна кўринишига эга. Ундаги толалар бир-биридан 100 нанометр масофада жойлашган бўлиб, вирус ва бактерияларни ушлаб қолишга ва шу билан ҳаво ўтказишга имкон беради. Стартап ушбу маҳсулотни тиббий ходимлар учун 2021 йил бошидан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.  

Таъкидланишича, шаффоф ниқоблар яратиш ғояси ҳозирги коронавирус пандемияси сабабли юзага келмай, анча олдин пайдо бўлган. Тадқиқотчилар жамоаси Африкада Эбола безгаги чақирган инқироз вақтида бундай ниқоб яратиш устида ишлай бошлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид