Қибрайда уч нафар шахс томонидан калтакланган фуқаро воқеа жойида вафот этди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 8 июнь куни соат тахминан 23:00да фуқаро, 30 ёшли Ш.К. танишлари 27 ёшли Ш.Р. ва 26 ёшли Б.А. билан бир гуруҳ бўлиб, Тошкент вилояти Қибрай тумани Ёшлик кўчасида ўзларига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Д.Б. билан ўрталарида юзага келган оғзаки келишмовчилик натижасида жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал вақтида улар Д.Б.нинг бош-юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.
Натижада Д.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ш.К., Ш.Р. ва Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:00 / 30.09.2024
«Селхоз» ҳудудида йирик ёнғин рўй берди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024