Ўзбекистон | 15:32 / 13.06.2020
22119
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Самарқандда коронавирусга чалинган 79 нафар бемор тузалди

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3837 нафарни ташкил этмоқда.

Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 59 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 15 нафар, жами 79 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 43 нафари эркак, 16 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, кичиги эса 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 15 нафар, Наманган вилоятидан 10 нафар, Тошкент вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 5 нафар, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидан 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятидан 3 нафардан, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан 2 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 37 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Фарғона вилоятидан 2 нафар.
 
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1854 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида тузалганлар барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Пайариқ туманидан 4 нафардан, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан 2 нафардан, Иштихон, Ургут ва Пас Дарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, кичиги эса 5 ёшда. Эндиликда вилоятда тузалганлар 351 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3837 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид