Исроилда Трамп шарафига шаҳар қуриш бўйича ишлар бошланди
Исроил ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига Жўлон (Голан) тепаликларида манзилгоҳ қуриш бўйича ишни бошлади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эълон қилди.
“Бугун Жўлон тепаликларида Рамат-Трамп манзилгоҳини қуриш бўйича амалий ишларни бошлаймиз”, деб айтган Нетаньяху.
The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, Исроил ҳукумати бу мақсадда бошланғич бюджетни маъқуллаган ва 8 млн шекел (2,3 млн доллар) ажратган. Ушбу пуллар манзилгоҳни режалаштириш ва унда вақтинчалик иншоотлар қуришга йўналтирилади. Аҳоли пунктини яратишдаги кейинги қадам қурилиш учун ер сотилиши бўлади.
Жўлон тепаликлари Яқин Шарқдаги баҳсли ҳудуд бўлиб, 1967 йилдаги олти кунлик уруш давомида Исроил томонидан босиб олинган. Унгача ушбу ҳудуд Сурия назоратида бўлган. Иккала давлат ҳам тепаликларни ўзининг ери деб ҳисоблайди. БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига кўра, бу ҳудуд ҳамон оккупация қилинган ҳудуд деб ҳисобланади.
Нетаньяху тепаликларда Трамп шарафига манзилгоҳ пайдо бўлишини 2019 йил апрелда эълон қилган. Ўша йилнинг июнида эса манзилгоҳга “Рамат-Трамп” номи берилган. Исроил бош вазири бундай манзилгоҳ 2019 йил мартида Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб ва Исроилнинг Жўлон тепаликлари устидан суверенитетини тан олишига ҳурмат юзасидан қурилишини маълум қилган.
Бироқ Трампнинг ушбу қарори бир қатор давлатлар, жумладан, Россия, Туркия ва Сурия томонидан қораланган. Шунингдек, БМТ ва Европа иттифоқи ҳам тепаликларнинг Исроилники деб тан олинишига қарши чиққан.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024