Жаҳон | 07:30 / 14.06.2020
3189
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 60 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолидаги Борно штатида жангарилар содир этган иккита ҳужум оқибатида камида 40 фуқаро ва 20 ҳарбий ҳалок бўлди.

Фото: REUTERS

Reuters ахборот агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ҳужумлар Монгуно ва Нганзай аҳоли пунктларида содир этилган. Жангарилар маҳаллий шифохонани эгаллаб олишган, шу сабабли баъзи яраланганлар тиббий ёрдамни шифохонадан ташқарида кутишларига тўғри келган. Бундан ташқари, жангарилар БМТнинг инсонпарварлик маркази ва маҳаллий полиция бўлимини ёқиб юборган. 

Жангарилар маҳаллий тилда маҳаллий аҳолини ҳарбийлар ва халқаро ёрдам гуруҳлари билан ҳамкорлик қилмасликка чақирувчи хатлар тарқатган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳужумлар “Ислом давлати Ғарбий Африкада” (ISWAP) гуруҳининг қўлидан 69 фуқаро ҳалок бўлгандан бир неча кунгина ўтиб содир этилган.

ISWAP (Islamic State's West Africa Province) 2015 йилда Нигерияда 2002 йилдан бери ҳаракат қилиб келувчи “Боко ҳаром” террорчи гуруҳи отрядларидан ташкил топган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид