Жамият | 16:00 / 15.06.2020
1864
3 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги махсус касб-ҳунар мактаби имкониятлари чекланган ёшларни ўқишга таклиф қилади

Азиз ёшлар! Имкониятларингиз чекланганига қарамасдан жамиятда ўз ўрнингизга эга бўлишни истайсизми? Фарғона шаҳридаги имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби сизга ана шундай имкониятни тақдим этади.

Бизнинг масканда сиз:

  • Бежирим либослар тикишни, лойиҳалаштиришни, қулай ва сифатли пойабзал тикишни, таъмирлашни;
  • Замонавий телефонлар, радиотелеаппаратуралар ва маиший ускуналарни таъмирлаш хизмати кўрсатишни;
  • Замонавий компьютерларнинг ички ва қўшимча қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш, уларга барча дастурларини ўрнатиш ва дастурлар билан ишлай олиш, рақамли ахборотлар ва уларни қайта ишлашни ўрганишингиз мумкин.

Бу ҳаммаси эмас!

UMS, Beeline, UzMobile сингари алоқа операторларининг хизматлари турлари ва ишлаш принципларини ўрганмоқчи ва ушбу компанияларнинг ходимига айланмоқчимисиз?

Кейинчалик эса ўз йўналишингиз ёки танлаган касбингиз бўйича олий маълумотга эга бўлмоқчимисиз?

Унда, бизнинг Фарғона шаҳар имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб – ҳунар мактабида ўқишга марҳамат!

Биз имкониятлари чекланган ёшларни халқ учун фойдаси тегадиган, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишлари учун ўқитамиз.

Мактабимизда қуйидаги тайёрлов йўналишлари мавжуд:

  • Тикувчилик;
  • Радиотехника ва телеаппаратураларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
  • Пойабзал иши (кенг профилли);
  • Аппарат ва дастурий таъминот ва рақамли ахборотларни қайта ишлаш;
  • Мобил ва почта алоқаси оператори;

Ўқитиш янги замонавий ўқув дастурлари ва режалари асосида олиб борилади. Ўқувчилар бепул ётоқхона, 3 маҳал бепул иссиқ овқат ҳамда стипендия билан таъминланадилар. Мактабда имкониятлари чекланган ўқувчиларнинг таълим олишлари ва яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, фан кабинетлари, ўқув амалиёти устахоналари, 400 ўринли ётоқхона, 200 ўринли ошхона, спорт зали, кутубхона, маънавият ва тиббиёт хоналари фаолият кўрсатмоқда, стадион ва спорт майдончалари мавжуд.

Касб-ҳунар мактабида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади.

Мактабга ўрта таълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинадилар:

1. Директор номига ариза;

2. Паспорт ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳноманинг асл нусхаси;

3. 9-синфни битирганлиги тўғрисида ҳужжатнинг (шаҳодатнома) асл нусхаси;

4. Ногиронлик тўғрисида ТМЭК маълумотномаси (16 ёшга тўлмаган болаликдан ногиронлар учун тиббиёт муассасаси хулосаси);

5. 3,5×4,5 ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

6. Заруратга кўра қўшимча маълумот талаб этилиши мумкин.

Мактаб битирувчиларига ўрнатилган тартибда диплом берилади.

Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона шаҳар имкониятлари чекланган шахслар учун касб-ҳунар мактаби.

Бизнинг манзилимиз: Фарғона шаҳар, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 23 уй.

Телефон: 0373-243-77-58, 91-206-68-60

Телеграм: @ichshkhk

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид