Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малида жангарилар ҳужумидан кейин 44 ҳарбий бедарак йўқолди
Мали жанубида ҳарбийлар колоннаси жангарилар пистирмасига учрагач, 44 ҳарбий бедарак йўқолди. Воқеа 14 июнда Мавритания билан чегарадош Сегу вилоятида юз берган.
Таъкидланишича, дастлаб ҳарбийларнинг бир нечта автомобили минада портлаган, сўнгра колонна йирик калибрли қуролдан ўққа тутилган.
Ҳарбийларга ҳаводан кўмак кўрсатилганига қарамай, улар катта талафот кўрган. Базага 14 та машинадан бор-йўғи 4 таси қайтган, қолган транспорт воситалари ва 44 ҳарбий бедарак йўқолган.
Тахмин қилинишича, жангарилар пистирма қўйилган ҳудудга бир қатор террорчи гуруҳларга паноҳгоҳ бўлиб хизмат қилувчи Вагаду ўрмонидан кириб келган.
Мавзуга оид
19:06 / 07.06.2026
Саҳройи Кабирда юк машина бузилиб қолиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди
08:58 / 20.05.2026
НАТО: АҚШ ҳарбийларининг қисқариши хавф туғдирмайди
10:59 / 09.05.2026
Уруш ичидаги давлат: Малида нималар бўлмоқда?
16:11 / 02.05.2026