СамДТИда «Covid-19 беморларини реабилитация қилишда кўп йўналишли ёндашув» мавзусида халқаро конференция ўтказилди
2020 йил 13 июн куни Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан «СОVID-19 беморларини реабилитация қилишда кўп йўналишли ёндашув» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилди.
Конференцияда Самарқанд давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва клиник ординаторлари ҳамда И.Кант номидаги Балтика федерал университети, Ижевск давлат тиббиёт академияси, Волгабўйи тадқиқот тиббиёт университети (Россия), Буковина давлат тиббиёт университети (Украина) каби нуфузли хорижий тиббиёт университетларининг соҳа мутахассислари қатнашдилар.
Ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказишдан асосий мақсад коронавирус пандемияси билан курашиш, беморларни даволаш ва реабилитация қилиш борасида ҳалқаро тажриба алмашиш, мамлакатимиз тиббиёт фани ва соғлиқни сақлаш тизимида илғор ҳалқаро усулларни жорий қилишдан иборат бўлди.
Халқаро конференцияни кириш сўзи билан СамДТИ ректори, профессор Жасур Ризаев очиб берди ва ўзининг қутлов сўзида ўтказилаётган конференцияни мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб ҳозирги кунда дунёда касалланган ва тузалган беморларни реабилитация қилиш, жумладан нафас олиш функциясини яхшилаш, симптомларни енгиллаштириш, асабийлашиш ва депрессияни камайтириш, асоратлар эҳтимолини камайтириш, ушбу ишларни реабилитолог-беморлар ёрдамида тўғри йўлга қўйиш энг долзарб масала бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди.
Конференцияда эшитилган маърузаларда «Беморларни реабилитация қилишда кўп йўналишли ёндашув янги коронавирус инфекцияси» (З.Ф. Мавлонова, т.ф.н., доцент, СамДТИ тиббий реабилитация, физиотерапия ва спорт тиббиёти кафедраси мудири, А.Усмонхўжаева, т.ф.н., доцент, ТошТА анъанавий тиббиёт, реабилитация ва жисмоний тарбия кафедраси мудири (Ўзбекистон), «СОVID-19 билан юрак-қон томир асоратлари: реабилитация чоралари» (О.С.Полянская, Буковина давлат тиббиёт университети ички касалликлар, жисмоний реабилитация ва спорт тиббиёти кафедраси профессори, Буковиния жисмоний ва реабилитацион тиббиёт жамияти раиси (Чернивци, Украина), «Пандемияда асабийлашиш ва депрессия терапиясини тактика ва стратегияси» (И.В. Реверчук, И.Кант номидаги Балтика федерал университети, терапия кафедраси профессори, Соматопсихологик саломатликни ҳимоя қилиш биоинститути директори (Россия), «Реабилитация жараёнида рақамлаштириш – ЕКГ назоратини имкониятлари» (В.К. Корнеевич, Буковина Давлат тиббиёт университетини ички касалликлар, жисмоний реабилитация ва спорт тиббиёти кафедраси мудири, Фахрий доктор (Чернивци, Украина), «Тиббий ва психологик реабилитация: эҳтиёж, ташхис ва ташкил этиш тизими» (Т.Ю. Помиткина, т.ф.н., доцент, Ижевск давлат тиббиёт академияси педагогика, психология ва психосоматик тиббиёт бўлим бошлиғи (РФ), «СОVID-19 ўтказилган операциядан сўнгги беморларда реабилитация ишларининг хусусиятлари» (И.Полянский, т.ф.д., профессор, Буковина Давлат тиббиёт университетини 1-сон жарроҳлик кафедраси мудири, Хизмат кўрсатган шифокор (Чернивци, Украина), «СОVID-19 билан касалланган беморларни реабилитациясида физиотерапевтик усуллар» (Ю.А. Изелян, т.ф.н., Волгабўйи тадқиқот тиббиёт университети тиббий реабилитация кафедраси доценти (Нижний Новгород, РФ), «Пандемияда руҳий саломатлик (клиника ва реабилитация масалалари)» (А.С. Велиляева, т.ф.н., доцент, СамДТИ психиатрия, тиббий психология ва гиёҳвандлик кафедраси мудири (Ўзбекистон), «СОVID-19 ва юрак-қон томир касалликлар. Реабилитация хусусиятлари» (И.Р. Агабабян, т.ф.н., доцент, СамДТИ терапия кафедраси мудири) масалалари муҳокама қилинди. Барча кўтарилган масалалар маърузаларда тайёрланган тақдимотлар асосида батафсил ёритилди, берилган саволларга маърузачилар томонидан илмий асосланган жавоблар қайтарилди.
СамДТИ ректори проф. Жасур Ризаев конференцияга якун ясаб барча маърузачилар ва иштирокчиларга институт номидан миннатдорчилик билдириб карантиндан кейин, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда ўтказиладиган илмий конференцияларда бевосита офлайн тарзда қатнашишга таклиф қилди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:41 / 28.01.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институти Туркия олийгоҳлари билан ҳамкорликни кучайтиради
20:00 / 16.11.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги музейидан мингдан ортиқ экспонат ўрин олди
09:00 / 19.10.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли биноси фойдаланишга топширилди
10:29 / 18.10.2021