20:00 / 16.11.2021
7050

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги музейидан мингдан ортиқ экспонат ўрин олди

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги ўқув биносида институт музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори, профессор Жасур Ризаев ҳамда муассаса профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди. 

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

Самарқанд давлат тиббиёт институти 1930йилда ташкил топган бўлиб, Марказий Oсиёда биринчи тиббиёт олийгоҳиларидан бири ҳисобланади. Узоқ тарихий вақт давомида институт 40 мингдан ортиқ тиббиёт мутахассислари, юзлаб фан, давлат ва жамоат арбоблари, 7 нафар академик ва юзлаб профессорларни тайёрлаб берган. Институтнинг янги очилган тарих музейида унинг шонли тарихидан лавҳалар жой олди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

Инновацион ёндашув билан моҳирона ташкил этилган экспозициялардан олийгоҳ фаолиятига оид 1000 дан ортиқ ноёб экспонат жой олди. Маълумотлар тўрт даврни ичига олган ҳолда, интерактив панелларга каталог кўринишда жойлаштирилди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

Музейда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ташкил топиши ва унинг ривожланиши (1930-1941йй), институт Иккинчи жаҳон уруши даврида (1941-1945 йй), Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда (1945-1960 йй), институтининг кенг ривожланиш даври (1960-1990 йй), Ўзбекистон мустақиллиги йилларида (1991-2016 йй) ҳамда Янги Ўзбекистон даври(2016-2021 йй) жараёнлари акс этган. Шу билан бир қаторда, СамДТИда ташкил топган ва ривожланган илмий мактаблар, кафедралар, шифохоналар, клиникалар, институтни битириб чиққан машҳур олимлар, шифокорлар, давлат ва жамоат арбобларининг ҳам экспонатлари ўрин олган.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

Ректор Жасур Ризаев музейдаги экспонатларни янада бойитиш истагини билдирган институт ходимларига миннатдорчилик билдирди ва кенг жамоатчиликни ушбу хайрли ишга чорлади.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

Top