“Иммунология – ХХI аср тиббиётининг пойдевори” – СамДТИда ўтказилган халқаро конференция шу мавзуга бағишланди
Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси илмий-текшириш институтининг 35 йиллигига бағишлаб “Иммунология – ХХI аср тиббиётининг пойдевори” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида бошланган мазкур конференцияда Россия, Беларус, АҚШ ва Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтларининг 250 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Халқаро илмий-амалий конференцияда Россиянинг аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси президенти, академик Раҳим Ҳаитов, Россия иммунологлари илмий жамияти президенти, академик Валерий Черешнев, Россия фанлар академияси академиги Александр Караулов каби таниқли олимлар ва тиббиёт соҳасининг йирик вакиллари иштирок этди.
Халқаро форумнинг ялпи мажлисида COVID-19 касаллигининг иммунологик жиҳатлари, коронавирус инфекциясининг иммунопатогенези ва иммунотерапияси, иммунитетдаги туғма хатоликлар, мукозал иммунитет, микробиота, антибиотиклар ва уларнинг ўзаро муносабати каби долзарб мавзуларда маърузалар қилинди.
СамДТИда ўтказилган мазкур халқаро конференция, шубҳасиз, республика ва минтақамизда иммунология ва инсон геномикаси соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада ошириш ва малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда республикамиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий текшириш марказларининг халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:41 / 28.01.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институти Туркия олийгоҳлари билан ҳамкорликни кучайтиради
20:00 / 16.11.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги музейидан мингдан ортиқ экспонат ўрин олди
09:00 / 19.10.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли биноси фойдаланишга топширилди
10:16 / 15.09.2021