Жамият | 09:28 / 15.06.2020
7911
1 дақиқада ўқилади
Сергелида пахта корхонаси омборхонасида ёнғин келиб чиқди
Ёнғин жойига 9та махсус ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.
14 июнь соат 18:40да Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Хонобод кўчаси 4-уйда жойлашган «Тошкент минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли омборхонада ёнғин келиб чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 1500 кв. м. майдон ёнғин натижасида зарар кўрган.
Ёнғин қутқарув бўлимлари манзилга соат 18:45да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:23да тўлиқ бартараф этилган хамда омборхонанинг 2100 кв. м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин жойига 9та махсус ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган. Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.