Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амстердамда туристлар сонини чеклаш учун имзо тўпланмоқда
Агарда петиция 27 мингта имзо тўпласа, шаҳар кенгаши бу масала бўйича референдум ўтказишига тўғри келади.
Амстердам шаҳар кенгашини шаҳарга келадиган туристлар сонини чеклашга чақирувчи петиция 18 мингдан ортиқ имзо йиғди, деб ёзади DutchNews.nl.
Петицияда яқин беш йил давомида туристлар сонига чеклов ўрнатиш, янги меҳмонхона ва дам олиш уйлари очилишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, туристлар учун солиқ миқдорини кўтариш ҳам таклиф қилинган.
Агарда петиция 27 мингта имзо тўпласа, шаҳар кенгаши бу масала бўйича референдум ўтказишига тўғри келади.
Шу билан бирга, Нидерландияга туристлар секинлик билан қайтмоқда ва ҳукумат Буюк Британия ва Швециядан ташқари Европанинг бошқа мамлакатларидан меҳмонларни кутаётганлигини маълум қилди. Аммо бунинг учун хорижликлар аввалдан меҳмонхонани брон қилиши ва ижтимоий масофа сақлаш тартибига риоя қилишлари лозим. ЕИга аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқароларига ҳозирча Нидерландияга киришга рухсат берилмаган.
Мавзуга оид
10:25
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026