Энерготизим Сирдарё ва Бухоро талафотларидан кейин қайси манбалар ҳисобидан тикланмоқда?
“Ўзэнергоинспекция” томонидан “Электр энергетика соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ва тизимдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.
Берилган маълумотларга кўра, “Ўзэнергоинспекция” томонидан жорий йилда 2 минг 875 та янги ишга тушириладиган объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари кўриб чиқилди. Республика бўйича ўрнатилган қуввати жами 378 МВтдан ортиқ бўлган қурилиш-монтаж ишлари тугатилган 1 987 та йирик ва кичик қувватли истеъмолчиларнинг электр хўжалиги объектлари кўрикдан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилди. Ишга туширилган объектларнинг 86 таси йирик ишлаб чиқариш, 500 дан зиёди қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 451 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, 643 таси саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа, 366 таси эса, маиший хизмат кўрсатиш объектларидан иборат.
Энергия самарадорлигини ошириш ва электр энергияси тежалишини таъминлаш мақсадида жорий йилда инспекция томонидан 23 та йирик корхона ва юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган 431 та корхона билан ишлаб чиқилган 1424 та тадбирлар бажарилиши эвазига 244,2 млн. кВт.с (режага нисбатан 259,4 фоиз) электр энергияси тежалишига эришилди.
Kun.uz мухбирининг “ҳудудлардаги энергетика тизимлари ўзи шундоқ ҳам модернизацияга муҳтож эди ва катта маблағ талаб қиларди. Шундай пайтда Бухоро ва Сардоба воқеалари оқибатлари энерготизимни тиклаш ишлари қайси маблағлар ҳисобидан бартараф қилинмоқда?”, деган саволига “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари Акбар Йўлдошев:
– Ҳар икки ҳудудда тизимга жиддий зарар етди. Айниқса Сирдарёда учта йирик станция сув остида қолди. Буларнинг ҳаммаси бартараф қилинмоқда, анчаси тикланди ҳам. Бунинг учун маблағларнинг барчаси “Ҳудудий электр тармоқлари” ҳисобидан қопланди. Бу ташкилотнинг турли вилоятлардаги бўлимлари ўзи ходимлари ва ускуналари билан келдилар ҳамда бу жараёнда иштирок этдилар. Албатта, “Ҳудудий электр тармоқлари”да айнан бундай воқеаларга мўлжаллаб алоҳида маблағ йўқ эди, лекин мавжуд вазиятдан келиб чиқиб зарур ресурслар топилди, – дея жавоб берди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024