Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувда ўнлаб аскарлар ҳалок бўлган – ОАВ
Аввалроқ Ҳиндистон армияси Галван водийсида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида Ҳиндистон томонидан бир офицер ва икки аскар ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Фото: Xinhua
Ҳиндистон шимолидаги Ладакх областида ҳинд ва хитой ҳарбийлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда ўнлаб кишилар ҳалок бўлган ва жароҳатланган. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб ANI агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумотига кўра, тўқнашувда Хитой томонидан 43 киши жабрланган – бунга ҳалок бўлганлар ва оғир жароҳатланганлар ҳам киради. Ҳиндистон томонидан эса 20 киши ҳалок бўлган, жароҳатланган сони маълум қилинмаган.
Аввалроқ Ҳиндистон армияси Галван водийсида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида Ҳиндистон томонидан бир офицер ва икки аскар ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь эса "ҳинд қўшинлари ноқонуний ҳаракатлар содир этиш мақсадида чегара чизиғини икки марта кесиб ўтишгани ҳамда иғвогарона ҳаракатларни амалга ошириб, хитойлик ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштиргани, бу икки томон ўртасида жиддий низога сабаб бўлган"ини айтган.
Май ойи охирларида Ҳиндистон ва Хитой Ладакхдаги чегарага қатор бўлинмаларини жойлаштирганди. Бунга 5-6 май кунлари Пангонг Цо кўли ҳудудида ҳинд ва хитой ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026