Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 июнь куни Ўзбекистон ва Исроил биринчи халқаро авиарейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Исроил элчиси икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида муҳокамалар жараёнини имкон қадар қисқа фурсатларда бошлаш, ташкилий масалалар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини тезкор ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Исроил давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашди.
Туризм қўмитаси хабарида таъкидланишича, Исроил санитар-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар гуруҳига киради. Шундай экан, Исроил давлатидан мамлакатимизга “яшил рейслар” йўлга қўйилиб, уларнинг фуқаролари Ўзбекистонга ташриф доирасида карантинга йўналтирилмайди.
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг икки томонлама туристик алмашувни тиклашга доир ишларни бошлаш, халқаро авиақатновлар тикланган ҳолда, исроиллик сайёҳларни максимал қулайлик ва хавфсизлик билан таъминлашга тайёр эканини билдирди.

Эдуард Шапира икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида муҳокамалар жараёнини имкон қадар қисқа фурсатларда бошлаш, ташкилий масалалар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини тезкор ишлаб чиқишни таклиф қилди. У Исроил туризм вазирлиги ҳамда элчихонаси Ўзбекистон исроиллик сайёҳларни қабул қилувчи биринчи мамлакатлар қаторида бўлиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

Дипломат Исроил томоннинг 25 июнь куни Тошкентдан Тель-Авивга биринчи рейсни ташкиллаштиришда кўмак кўрсатиш илтимосини етказди. Ўзбекистон томон ушбу масалани қисқа фурсатда кўриб чиқиб, мамлакатимизга сайёҳ сифатида ташриф буюришни режалаштираётган Исроил фуқаролари учун тижорий асосида “Тель-Авив - Тошкент” йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026