Жаҳон | 08:36 / 17.06.2020
5957
2 дақиқада ўқилади

Пекин аэропортлари коронавирус сабабли 1,2 мингдан кўпроқ рейсни бекор қилди 

Пекиннинг иккита халқаро аэропорти – “Шоуду” ва “Дасин” шаҳарда коронавируснинг янгитдан авж олиши сабабли фавқулодда вазиятга жавоб бериш даражаси оширилгандан кейин 1255 та авиарейсни бекор қилди.

17 июнь эрталабига кўра, 615 та келиш рейси (умумий келиш рейсларининг 67 фоизи) ва 640 та жўнаш рейси (68 фоиз) бекор қилинган. Бир кун аввал эса 900 та рейс бекор қилинган. 

Айни вақтда Хитой пойтахти шифохоналарида коронавирусга чалинган 137 киши даволанмоқда, яна 12 нафар аломатсиз ташувчи қайд қилинган. 

Пекинда коронавирус тарқалишининг янги ўчоғи “Синьфади” улгуржи бозорида қайд қилинган. Шундан кейин бозор 13 июнда ёпиб қўйилган. Бунгача Пекинда 2 ой давомида бирорта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмай келинаётганди. Шу муносабат билан Пекинда бир қатор чекловлар киритилган. Жумладан, аҳолига шаҳарни тарк этмаслик тавсия қилинган, ўта зарур ҳолатларда фуқаролар коронавирусга манфий тест топширганлари ҳақида сертификатни тақдим қилишлари лозим бўлади. 

Мавзуга оид