Спорт | 02:35 / 18.06.2020
8939
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. 101 дақиқа давом этган ўйинда «Сити» «Арсенал»ни йирик ҳисобда енгди (турнир жадвали)

Фото: Getty Images

АПЛда 28-турнинг қолдирилган ўйини якунланди. Ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилган «Манчестер Сити» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Стерлинг, Де Брюйне ва Фоден томонидан киритилган голлар «шаҳарликлар»га ғалаба келтирди.

Ўйинда жароҳатлар кўп бўлди. «Арсенал»дан Пабло Мари ва Граник Чакалар 20-дақиқага келибоқ жароҳат олиб майдонни тарк этган бўлса, манчестерликлар вакили Эрик Гарсия майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Унга жуда кўп вақт ёрдам берилгани ва ўзгаришлар кўп бўлгани сабаб ҳакам учрашувга 11 дақиқа қўшиб беришга мажюур бўлди.

Бу ғалабадан кейин «Манчестер Сити»нинг очколари сони 60тага етди ва Гвардиола жамоаси «Ливерпуль» билан фарқни 22 очкогача қисқартириб олди.

Англия чемпионати, 28-турнинг қолдирилган ўйини

Манчестер Сити – Арсенал 3:0

Голлар: Стерлинг (45), Брюйне (51, пенальти де), Фоден (90).
Манчестер Сити: Эдерсон, Эрик Гарсия, Уокер, Лапорт (Фернандиньо, 70), Менди, Сильва (Бернарду Силва, 65), де Брюйне (Родри Эрнандес, 70), Марез (Фоден, 65), Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус (Агуэро, 80).
Арсенал: Лено, Мари (Давид Луиз, 24), Бельерин, Мустафи, Тирни, Уиллок (Нелсон, 67), Гендузи (Мэйтленд-Найлз, 67), Чака (Себальос, 8), Обамеянг, Нкетиа (Ляказетт, 67), Сака.
Четлатиш: Давид Луис (49).

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид