Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 5та автомобиль тўқнашувида 2 йўловчи ҳалок бўлди
18 июнь куни соат 10:20ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85 км.да ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматидан маълум қилишларича, «Гулистон-Тошкент» йўналишида кетаётган 1992 й.т. Х.Х. (эркак) бошқарувидаги «Каптива» ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган 1993 й.т. С.М. (эркак) бошқарувидаги «Кобальт»ни ўнг томондан қувиб ўтиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Натижада «Каптива» йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган «Дамас» ва «Кобальт» автомобилларига, С.М. бошқарувидаги «Кобальт» эса «Ауди-100» автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.
Оқибатда «Дамас» йўловчилари – 1979 й.т. А.Ж. (эркак) ва 1982 й.т. Қ.Қ. (эркак) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.
«Кобальт» ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ҳайдовчилар қувиб ўтиш қоидалари ва тезлик меъёрларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз», – дейилади ЙҲХББ хабарида.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026