Германия ва Франция Исроилни Иордан водийсини қўшиб олишдан воз кечишга чақирди
Кузатувчилар Исроилнинг режалари амалга ошадиган бўлса, Яқин Шарқда янги тўқнашувлар бошланиб кетишидан хавотирланмоқда.
Германия ва Франция Исроил ҳукуматини Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ерларни аннексия қилишдан воз кечишга чақирди.
"Ҳуқуққа зид аннексияга йўл қўймаслик мақсадимиз ўзгармайди", - деди Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас франциялик ҳамкасби Жан-Ив Ле Дриан билан музокаралардан сўнг.
У бу мақсадда ЕИдаги ҳамкорлар, Иордания ва ҳудуддаги бошқа мамлакатлар билан интенсив музокаралар олиб борилаётганлигини қўшимча қилди.
Маснинг сўзларига кўра, Исроилнинг аннексия режаси у ва Ле Дрианда чуқур хавотир уйғотмоқда.
Исроилнинг янги ҳукумати 1 июлдан кейин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича "тинчлик режаси"ни амалга ошириш стратегиясини тақдим этиши кутилмоқда. Бу режа Исроилга Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги кенг ерларни, хусусан, Исроил 1967 йилда босиб олган Иордан водийсини аннексия қилиш имконини беради.
Фаластинликлар аннексияга мутлақо қарши. Кузатувчилар Исроилнинг режалари амалга ошадиган бўлса, Яқин Шарқда янги тўқнашувлар бошланиб кетишидан хавотирланмоқда.
Бир неча кун аввал Фаластин ҳукумати Трампнинг "тинчлик режаси"га қарши ўз режасини таклиф қилди. Унга кўра, "суверен, мустақил, ҳарбийлардан холи Фаластин давлати" ташкил этилади.
АҚШ Иордан водийсининг Исроилга қўшиб олинишини маъқуллаган бир пайтда дунё ҳамжамияти бу режага қарши чиқмоқда. ЕИнинг айрим давлатлари Исроилга нисбатан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024