Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳуқуқ олий таълимда ўқитилиши керак эмас» – Адлия вазири ҳуқуқий таълимдаги камчиликлар ҳақида
Сенатнинг 5-ялпи мажлисида 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берган Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳуқуқий таълим тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтди.
«Мактабда ҳуқуқ дарсликларида берилаётган ахборотлар шунчалик мураккабки, юридик университетнинг 4-курсида ўқиётган талаба ҳам буни тушуна олмаслиги мумкин.
Мисол учун, мактаб дарслигида суд департаментининг низомида кўрсатилган вазифа ва функциялар келтирилган. Мактабда ўқийдиган ўқувчига суд департаменти низомида ёзилган функциялар керак эмас. Ўқувчи ўз ёшида қандай ҳуқуқий билимларга эга бўлиши керак, жамият билан қандай муносабатга киришилади, кундалик ҳаётда шартномалар қандай тузилади – мана шуларни ўрганиши керак », дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мажбурий таълим тизимида ҳуқуқий билимларнинг минимал талаблари ишлаб чиқилган бўлиб, боғчадан бошлаб бола неча ёшда қандай ҳуқуқий билимларга эга бўлиши кераклиги белгилангани қайд этиб ўтилган.
«Ҳуқуқий дарсликлар ҳам қайта ишланмоқда. Бола барча ҳуқуқий билимларни мактабда олиши керак, олий таълимда эса юридик университетдан бошқа ўқув юртларида ҳуқуқ ўқитилиши керак эмас, улар ўз мутахассислигини ўрганиши лозим», дея таъкидлади Давлетов.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026