Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия соҳиллари яқинида Туркия ва Франция ҳарбий кемалари ўртасида нохуш ҳодиса содир бўлди
Қайд этилишича, Туркия фрегати Ливия соҳилида Франция фрегатининг кемадаги юкни текшириш тўғрисидаги талабига бўйсунмаган. Туркия кемаси Франция ҳарбий кемасини ракета йўллаш радар тизими орқали нишонга олган. Бу Франция томонидан "ўта душманларча ва тажовузкор ҳаракат" деб баҳоланган.
НАТО Ливия соҳиллари яқинида Туркия ва Франция ҳарбий кемалари ўртасида нохуш ҳодиса содир бўлганини тасдиқлади ва ҳарбий суриштирув ўтказишга чақирди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
France 24 телеканалининг маълумот беришича, Туркия фрегати Ливия соҳилида Франция фрегатининг кемадаги юкни текшириш тўғрисидаги талабига бўйсунмаган. Туркия кемаси Франция ҳарбий кемасини ракета йўллаш радар тизими орқали нишонга олган. Бу Франция томонидан "ўта душманларча ва тажовузкор ҳаракат" деб баҳоланган.
Ўз навбатида Туркиянинг Anadolu агентлиги турк фрегати радар тизимидан кемани нишонга олиш учун эмас, "хавфли манёврни амалга оширган" француз кемасини кузатиш учун фойдаланганлиги тўғрисида хабар берди.
Агентликнинг маълумотига кўра, Туркия кемаси билан ҳеч ким алоқага чиқмаган. Бундан ташқари, воқеадан бир оз аввал Туркия томони француз фрегатида ёнилғи захирасини тўлдирган.
"Бу Туркия томонидан тажовузкорона таъқиб бўлганлиги ҳақидаги иддаоларнинг асоссиз ва тўқиб чиқарилганини тасдиқлайди", - деган Туркия қуролли кучлари вакили.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026