Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева: «Дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш миллат келажагига раҳна солиши аниқ»
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йил давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланиши бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида, қарийб 50 минг ўрам дори воситаси мусодара қилинган. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева 5-ялпи мажлисда айтиб ўтди.
«Маълумки, аҳоли орасида шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш одат тусига кирган. Бу эса кўплаб салбий оқибатларга олиб келаётганини кузатяпмиз. Дорихоналарда сотилаётган кучли таъсир этувчи дори воситаларининг суиистеъмол қилинаётгани, уларнинг асосан ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда қўлланилаётгани ачинарли ҳолдир. Бундай дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш ёшларимиз, қолаверса, миллат келажагига рахна солиши аниқ.
Умид қиламизки, кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш орқали биз ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига бўлган катта хавф-хатарнинг олдини олган бўламиз», дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026