Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тез ёрдам»га йўл бериш учун қоида бузишга мажбур бўлган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилмайди
Сенатнинг 5-ялпи мажлисида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуротов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини тақдимот қилди.
Унда қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимчалар ҳақида маълумот берилди.
«Амалиётда кўп кузатилади: тез ёрдам, ўт ўчириш хизматлари ва бошқа хизматларнинг автомашиналарига йўл бериш, уларни тез ўтказиб юбориш жараёнида бирор қоида бузилса ва видеокамераларга тушиб қолса, ҳайдовчиларимиз айбсиз айбдор бўлиб қолмоқда. Катта жарималар тўланган ҳоллари ҳам мавжуд. Бу масалада бизга ҳам кўплаб мурожаатлар келган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимчалар ана шундай ҳолатларни бартараф этишга қаратилган. Яъни агар ҳайдовчилар тезкор ва мазкур хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетиш учун йўл бериши сабабли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этиладиган бўлса, улар бунинг учун жавобгарликка тортилмайди.
Бунда ҳайдовчининг ҳуқуқбузарлиги ўта зарур ҳолатларда содир этилган деб ҳисобланади ва маъмурий иш тугатилади. Ушбу норманинг қатъий белгиланиши йўлларда ҳайдовчилар ҳуқуқларининг мустаҳкамланишига хизмат қилинади», дея Ботир Матмуротовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан аввалроқ сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритишни маъқуллашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
19:44 / 13.12.2025
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди
13:01 / 11.12.2025
Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди, ҳайдовчи ҳалок бўлди
09:11 / 10.12.2025