Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитой коронавирусни бутун дунёга атайлабдан тарқатган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Хитой ҳукумати атайлабдан коронавируснинг бошқа мамлакатларга тарқалишининг олдини олмаган. У бу ҳақда The Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида айтди.
Унинг фикрича, Пекин шу йўл билан бошқа давлатлар иқтисодиётига зарар етказишга уринган бўлиши мумкин. Трамп пандемияга қадар АҚШдаги иқтисодий вазият яхши бўлганлигини эслатиб ўтди.
У разведка хизматлари бу тахминни тасдиқлайдиган ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганини тан олди. Қайд этилишича, Трампнинг фикрига кўра, Хитой ҳукумати вирус тарқалишига қарши курашда қандайдир хатоларга йўл қўйган.
Хитой вируснинг бошқа мамлакатларга тарқалишига атайлабдан тўсқинлик қилмаганлиги эҳтимоли ҳақида гапираркан, Трамп: "Улар шундай қилишлари мумкин эди деб ўйламайман. Аммо билиб бўлмайди. Бу зарар етказди", - деди.
Трамп илгари ҳам эпидемия бошланишига Хитой жавобгар эканлигини айтганди. Вашингтон Пекинни вируснинг пайдо бўлиши ва инфекция тарқалиш миқёси тўғрисидаги маълумотларни яширишда айбламоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026