Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой коронавирусдан вакцинани биринчи навбатда Африкага беришга ваъда берди
Хитой раиси Си Цзиньпин коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилгандан кейин уни биринчи навбатда Африка давлатларига беришга ваъда берди.
“Хитой коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилиб, қўлланиши бошлангандан кейин Африка давлатлари ушбу воситадан фойдалана оладиганлар орасида биринчилардан бўлишига ваъда беради”, деб айтган Си Цзиньпин. Хитой раиси буни Хитой ва Африканинг коронавирусга қарши биргаликдаги кураши бўйича видеоанжуман шаклида ўтказилган саммитида маълум қилган.
Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, Пекин Хитой-Африка дўстлиги госпиталлари қурилишини тезлаштиради ва Хитой ҳамда Африка шифохоналари ҳамкорлигини фаоллаштиради.
Аввалроқ Хитой коронавирусдан вакцинани бутун дунёга беришни режалаштираётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026