Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 37,3 мингтага кўпайди - Статқўм
2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши - 65,7 фоиз, саноат - 17,3 фоиз, қурилиш - 9,0 фоизга етди ва атиги 8,0 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни (40,5 фоиз) эгаллайди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,7 фоизни ташкил этди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 5,7 фоизга етди. Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 3,0 фоизга тенг бўлди. Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 2,9 фоизни ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 37,3 мингтага кўпайди.
Кузатилаётган даврнинг ўтган йилга нисбатан савдо фаолияти соҳасида юқори ўсиш – 27,5 фоиз эканлиги кузатилди. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 24,4 мингтага кўпайди ва 113,3 мингтага етди.
Шунингдек, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар билан боғлиқ фаолиятда ҳам ўсиш кузатилди - 17,1 фоиз. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 3,9 мингтага кўпайди ва 27,0 мингтани ташкил этди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024