Жаҳон | 21:49 / 20.06.2020
10265
2 дақиқада ўқилади

Беларусда ўтказилган бирдамлик акциялари давомида 100дан ортиқ киши қўлга олинди

Мамлакатдаги сайловлар арафасида қатор мухолифатчи фаоллар ва сиёсатчилар, жумладан, Беларусь президентлигига потенциал номзод Виктор Бабарик ҳибсга олинди. 

Беларуснинг турли шаҳарларида президентликка номзодлар билан бирдамликни ифодалаш учун ўтказилган акциялар давомида 100дан ортиқ киши қўлга олинди. Биргина Минск шаҳрида камида 80 киши ушланди, деб хабар берди "Весна" ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази. 

Бундан ташқари, Бобруйск, Витебск, Гомел, Гродно, Могилёв, Новополоцк ва Оршада ҳам қўлга олишлар амалга оширилган. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи фаолларнинг маълумот беришича, қўлга олинганлар орасида журналистлар ва бошқа давлатларнинг камида икки нафар фуқароси бор. Кейинроқ қўлга олинганларнинг бир қисми қўйиб юборилган.

Мамлакатдаги сайловлар арафасида қатор мухолифатчи фаоллар ва сиёсатчилар, жумладан, Беларусь президентлигига потенциал номзод Виктор Бабарик ҳибсга олинди. 

Минск ва бошқа шаҳарларда муқобил номзодлар ва илгари қўлга олинган фаолларни қўллаб-қувватлаш акциялари бўлиб ўтди.

Беларусда президентлик сайлови 9 августда бўлиб ўтиши белгиланган.

Мавзуга оид