Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчихона Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди
Туркияда эпидемиологик вазият барқарорлашиб бориши, қатор хорижий давлатлар билан авиақатнов тикланиши сабабли, мамлакат ҳукумати қўшимча чоралар қабул қилмоқда
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ушбу мамлакат ҳудудида вақтинчалик бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди.
“Туркия Республикаси янги турдаги коронавирус Covid-19 эпидемияси туфайли парвозларнинг бекор қилиниши сабабли, виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлатлари ўтказиб юборилган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазолар қўлланилмаслиги ҳақида Туркия ҳукумати томонидан қарор қабул қилинган эди.
Туркия Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашиб бориши, қатор хорижий давлатлар билан авиақатнов тикланиши сабабли, Туркия ҳукумати бу йўналишда қўшимча чоралар қабул қилмоқда”, дейилади элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида.
Қайд этилишича, Туркия ИИВ томонидан тарқалган йўриқномага асосан, мамлакат ҳудудини маълум сабабларга кўра тарк этмаган чет эл фуқаролари (транспорт алоқалари тўхтатилган вақтдан вазият нормаллашган муддатга қадар) ҳамда кириш визаси ва вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлатлари ўтказиб юборилган хорижий фуқаролар, Туркиянинг ўз давлатлари билан транспорт қатновига рухсат берилганидан сўнг бир ойлик муҳлатда чиқиб кетишлари ёки виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қайтадан расмийлаштиришлари зарур.
“Шу сабабли, Туркия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус касаллигидан ўзини ҳимоялаш бўйича барча зарур талабларга риоя этиш тавсия этилади”, дейилади элчихона томонидан.
Аввалроқ Туркия 10 июндан бошлаб 40та мамлакат билан авиақатновларни тиклаши хабар қилинганди.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 185 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 4900дан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
15:55 / 13.06.2026