Жаҳон | 19:24 / 20.06.2020
11428
2 дақиқада ўқилади

Жанубий кореялик фаоллар КХДРга 1 млн дона ташвиқот варақаси ташламоқчи

Ташкилот аввалроқ КХДРга 500 минг дона варақа ташлаган, Пхеньян Сеул билан муносабатлар ёмонлашишига айнан мана шу воқеани сабаб қилиб кўрсатганди. 

Шимолий Кореядан Жанубга қочиб ўтган қочқинларни бирлаштирувчи ноҳукумат ташкилоти келгуси ҳафтада КХДРга ушбу мамлакат раҳбарияти танқид қилинган варақаларни ташлашга ваъда берди. Бу ҳақда “Озод Шимолий Корея курашчилари” ноҳукумат ташкилоти раҳбари Пак Сан хак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фаоллар варақаларни тайёрлаб бўлишган ва келгуси ҳафтада КХДР ҳудудига  ҳаво шарлари ёрдамида 1 млн дона варақа ташлашни режалаштиришган. Пак Сан Хакнинг таъкидлашича, бу акция 1950-1953 йиллардаги Корея уруши бошланганлигининг 70 йиллигига бағишланади.

Ташкилот аввалроқ КХДРга 500 минг дона варақа ташлаган, Пхеньян Сеул билан муносабатлар ёмонлашишига айнан мана шу воқеани сабаб қилиб кўрсатганди. 

Натижада Жанубий Кореядаги қатор провинцияларда ташвиқот материаллари бўлган ҳаво шарларини учириш тақиқланди. Ушбу тақиқни бузганлар бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 8,2 минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Мавзуга оид