Жаҳон | 22:18 / 21.06.2020
4551
1 дақиқада ўқилади

Франция ва Испания эпидемия бошлангандан кейин биринчи марта умумий чегарани очди

21 июнда Франция ва Испания Европада коронавирус эпидемияси бошлангандан кейин умумий чегарани очди. Давлатлар орасида автомобил қатнови тикланган.  

Фото: AFP

Чегарани кесиб ўтишга тақиқлов Испания томондан яримтунда олиб ташланган. Франция эса Европа иттифоқи фуқаролари учун чегараларини кесиб ўтишга тақиқловни 15 июнда бекор қилганди. Таъкидланишича, айни вақтда Пертюс ўтказиш пунктида Франция томон автомобиллар қатнови Испания томонга қараганда фаолроқ эканлиги кузатилмоқда. Кўплаб каталонияликлар Францияга яқинларини кўргани йўл олишган. Французлар эса Испанияга асосан харид учун йўл олишмоқда. Таъкидланишича, қўшни давлатда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан гўшт арзонроқ туради. Шунингдек, Испанияда тамаки ва пардоз-андоз маҳсулотлари Франциядагига қараганда анча арзонроқ.  

Икки давлат ўртасидаги алоқага тақиқлов деярли 100 кун давом этган.

Мавзуга оид