Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони сайёҳлик тармоғини қўллаб-қувватлашга 4 млрд доллар ажратди
Саудия Арабистонининг туризм вазирлиги сайёҳлик тармоғини қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил этади. Жамғарманинг дастлабки ҳажми 4 млрд долларни ташкил қилади. Уни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошқаради.
Туризмни ривожлантириш жамғармаси компаниялар акциядорлик капиталидаги улушни сотиш ёки облигациялар чиқариш орқали инвестициялар олиши мумкинлигини назарда тутади. Инвесторлар сифатида мамлакатнинг кредит ташкилотлари чиқиши мумкин.
“Жамғарманинг тармоқ мисли кўрилмаган глобал синовларга дуч келаётган жорий вазиятда ишга туширилиши инвесторлар ва хусусий секторнинг Саудия Арабистонида туризмни ривожлантиришдаги узоқ муддатли истиқболларга ишончи комиллигининг исботи ҳисобланади. Тармоқнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини писанд қилмаслик мумкин эмас: у иқтисодий ўсиш ва диверсификацияга туртки беради, халқаро инвестициялар жалб қилади, иш ўринлари яратади ва миллионлаб саудияликлар турмуш тарзи даражасини оширади”, деб айтган Саудия Арабистони туризм вазири Аҳмад ал-Хатиб.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026