Трамп миллий байроқни ёқиб юборганлик учун қамоқ жазоси беришга чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ миллий байроғини ёқиб юбориш бир йилга озодликдан маҳрум этилиш билан жазоланадиган қонунни қабул қилишга чақирди.
Трамп бундай таклифни Талса шаҳрида ўз тарафдорлари иштирокидаги митингда билдирган.
“Икки кун аввал сўл радикаллар Портлендда (Орегон штати) Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб ташлаб, уни АҚШ байроғига ўраб, байроқни ёқиб юборишди”, деб айтган Трамп ўз тарафдорлари олдидаги нутқида.
“Биз кимда-ким АҚШ байроғини ёқиб юборса, у бир йилга қамоққа жўнайдиган қонунни қабул қилишимиз лозим”, деб айтган президент.
АҚШ қонунчилиги байроқни ёқишни ман қилмайди, чунки бу ҳуқуқ, олий суднинг талқин қилишича, мамлакат қонституциясига сўз эркинлиги ҳақидаги тузатма билан ҳимояланган.
Портлендда намойишчилар 18 июнда АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтонга ўрнатилган ҳайкални ағдариб ташлашди. Намойишчилар бронзадан ишланган ҳайкални дастлаб байроққа ўраб, сўнгра байроқни ёқиб, ҳайкални ағдариб ташлашган. Улар ҳайкалга қизил бўёқда “1619” ёзувини туширишган. Таъкидланишича, айнан шу йилда АҚШга илк африкалик қуллар келтирила бошланган.
Жорж Вашингтон АҚШга асос солган шахслардан бири ҳисобланади. У мустақиллик учун урушда континентал армияга бошчилик қилган, кейинроқ конституцион конвент раиси этиб тайинланган. Охирги йилларда қора танлилар ҳуқуқлари учун курашчилар Вашингтоннинг фаолиятини қулдор бўлгани сабабли танқид қилиб келишади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024