Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаолиятига рухсат берилган субъектларда карантин талабларига риоя қилинмаётгани аниқланмоқда. Назорат кучайтирилади
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Қайд этилишича, 8 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).
«Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади», дейилади комиссия қарорида.
Шу муносабат билан, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Шунингдек, фаолиятига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларида ҳам белгиланган тартибларга тўлиқ амал қилинмаётгани қайд этилиб, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси назорат тадбирларини кучайтириш вазифаси қўйилган.
«Карантин чекловлари шароитида рухсат берилган соҳаларда қайта тикланган тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторинги натижалари айрим ҳолларда санитария-эпидемиологик талаблар бу ҳақда мутасадди ташкилотлар огоҳлантирганидан сўнг ҳам такроран бузилаётганлиги, шу жумладан, фуқаролар тана ҳароратини ўлчаган ҳолда объектга киритиш, уларни ижтимоий масофага риоя этган ҳолда жойлаштириш, мунтазам дезинфекция ишларини ўтказиш, ходимларни тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминлаш каби талабларга етарли даражада риоя этмаслик, тана ҳароратини ўлчамай, тегишли ҳимоя воситалари билан таъминланмаган фуқароларни тўғридан тўғри ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди», дейилади комиссия қарорида.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.
Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026