Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганидан кейин баъзи ҳудудлар карантинга ёпилмоқда
Исроилда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича 458 та янги ҳолат қайд этилди. Бу эса 22 апрелдан бери энг катта кунлик ўсиш ҳисобланади.
Фото: Getty Images
Haaretz нашрининг хабар беришича, коронавируснинг қайта авж олиши чекловлар юмшатилиб, мактаблар, корхоналар, ресторанлар, барлар ва сайёҳлик жойлари очилаётгани ортида кузатилмоқда.
Исроил ҳукумати коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайгандан кейин кириш-чиқишга чеклов киритиладиган бир нечта ҳудудни белгилади. Чекловлар 24 июндан жорий қилинади ва бир ҳафта давом этади. Жумладан, Элад шаҳри ва Тверия шаҳрининг бир қисмига кириш-чиқишга чеклов ўрнатилган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняхунинг таъкидлашича, қолган ҳудудларда чекловлар киритилиши 24 июнда муҳокама қилинади.
Охирги маълумотларга кўра, Исроилда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 21,5 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, ундан 308 киши вафот этган.
Исроилда пандемия сабабли март бошидан киритилган чекловлар май ўртасидан секин-аста бекор қилиниб келмоқда.
Мавзуга оид
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026
Исроил ва Ливан 30 йилдан сўнг музокара столига қайтади
09:41 / 15.04.2026