Ўзбекистон | 07:29 / 24.06.2020
37582
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилиш ҳажми маълум қилинди

Аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 755,4 млн доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 411,4 доллар тўланган.

Давлат статистика қўмитаси январь-май ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 755,4 млн доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 411,4 доллар тўланган.

Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 205,9 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 578,8 млн доллар сарфланган.

Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 253,3 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 249,5 млн долларга тушган.

Мавзуга оид