Алишер Навоий кўчасида ўғирлик қилган икки шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 5 июнь куни тахминан соат 17:00да муқаддам ўғирлик билан судланган 41 ёшли О.Х. таниши, 37 ёшли Т.К. билан жиноий тил бириктириб, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани А. Навоий кўчасида жойлашган, 61 ёшли Х.М. (аёл)га тегишли бўлган хонадонга калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар хонадон ётоқхонасида жойлашган шкафнинг ичида бўлган 60.000.000 сўмлик турли хилдаги тилла-тақинчоқлар, 150 АҚШ доллари ва 150.000 сўм нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида О.Х.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, Т.К.га нисбатан эса 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари (анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан айб эълон қилиниб, “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024
6 ойда 550 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланди — Энергоинспекция
09:32 / 04.07.2024