Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар 5та йўналишни танлай олмаслигига изоҳ берилди
Қабул масалаларига бағишланган тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кириш имтиҳонларида алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишда абитуриентларнинг нега 5та йўналишни танлаш имкони йўқлигига изоҳ берди.
«Айни пайтда кўплаб абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишларда ҳам нега 5та йўналиш танлаш мумкин эмас, деган савол келиб тушмоқда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Асосий сабаб – ижодий йўналишларнинг ҳар бирида абитуриентдан ўзига хос иқтидор талаб қилиниши билан боғлиқ», – деди Адбували Холиқов.
Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишлар учун имтиҳон тўғридан тўғри ОТМларда ўтказилади ва бу синовларда ОТМлардаги комиссиялар қўйган баллар абитуриентнинг талабалар сафига қабул қилинишига асос бўлади.
Уларни баҳолашда инсон фактори иштирок этади ва ҳамма ерда ўзига хос баҳолаш мезонлари бўлади.
Маълумот учун, қабул фақат ижодий (касбий) имтиҳонлар асосида бўладиган 132та йўналишдан ташқари, ўқишга киришда ҳам ижодий имтиҳон, ҳам тест топшириладиган 13та йўналишда ҳам бир вақтнинг ўзида 5та йўналишни танлаш имконияти йўқ.
Эслатиб ўтамиз, тест топширилмайдиган, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар ўтказилиши санаси 25 июлдан 10 августгача этиб белгиланган.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023