Хитой компанияси яна бир вакцинасининг одамларда муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди
Хитойнинг China National Biotec Group (CNBG) компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиқаётган иккита вакцинасидан бирининг одамларда синалиши самарали натижалар берганини маълум қилди.
Компанияда таъкидланишича, дастлабки натижаларга кўра, CNBG’нинг Пекиндаги бўлимида ишлаб чиқилаётган вакцина 1120 синалувчида коронавирусдан антитаналар ҳосил қилинишига олиб келган.
Аввалроқ, июнда CNBG Уҳандаги бўлими томонидан синовдан ўтказилаётган яна бир вакцинаси синалувчиларда юқори даражада антитаналар ишлаб чиққанини кўрсатганини маълум қилганди.
Компания жорий ҳафта бошида вакцинанинг якуний – учинчи босқичини ўтказишга БААда рухсат олганини маълум қилганди. Бироқ компанияда иккита вакцинадан қайси бири араб давлатида синалишига аниқлик киритилмаганди.
ОАВда таъкидланишича, Хитойда коронавирусдан 8 та вакцина устида иш олиб борилмоқда ва у бу борада дунёда етакчилик қилмоқда.
Бироқ ҳозирда ишлаб чиқилаётган бирорта вакцина ҳали синовларнинг учинчи босқичигача етказилмаган. Бу босқич учун минглаб иштирокчилар талаб этилади ва у коронавирус кенг тарқалган давлатда, яъни табиий муҳитда синалиши лозим.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024