Ироқда депутатлар коронавирус сабабли йиғилишларда иштирок этишдан бош тортмоқда
Ироқ парламенти депутатлари коронавирусга чалиниш қўрқуви остида парламент йиғилишларида иштирок этишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Shafaq ахборот агентлиги парламентдаги манбага таяниб хабар берди.
“Айни вақтда йиғилишлар ўтказилиши тиклангани ёки чақиртирилганининг бирорта аломати йўқ. Парламент аъзолари коронавирусга чалинишдан қўрқиб палата йиғилишларига келишмаяпти”, деб маълум қилган манба.
Унинг таъкидлашича, 30 дан кўпроқ депутат коронавирусга чалинган, улардан баъзилари даволанишдан ўтмоқда. Шу сабабли парламент йиғилишларини видеоформат шаклида ўтказиш режаси ишлаб чиқилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Ироқда коронавирусга чалинганлар сони 45 мингдан, вафот этганлар сони 1,7 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ мамлакат коронавирусга чалинишнинг энг юқори даражасига чиқаётганини маълум қилган. Ироқда коронавирус сабабли киритилган комендантлик соати амал қилиши давом этмоқда, ички ва халқаро авиаалоқа ҳамда таълим муассасалари фаолияти тўхтатилган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024