Ўзбекистонда 2020 йилнинг беш ойида жиноятлар сони 41 фоизга кўпайди
Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг ошиши Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 271 та жиноят қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 100 тага (41,9 фоизга) кўп демакдир.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарида айтилишича, безорилик ҳолатлари сони 2,5 баробарга (2019 йилда 153 та, 2020 йилда 385 та), фирибгарлик (2019 йилда 1 324 та, 2020 йилда 2 712 та), порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга ошган. Босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари ҳам кўпайган.
Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг ошиши Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Масалан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Ушбу ҳудудда ҳисобот даврида ўғирлик ва талончилик 2,5 баробарга ошган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024