Ўзбекистон | 13:02 / 30.06.2020
2907
2 дақиқада ўқилади

Туристик зоналарда дор йўлларини қуриш учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисми қопланади

1 августдан бошлаб кучга кирадиган топшириқда “Чорвоқ” махсус туризм зонаси ҳудудида ташкил этилаётган йўловчи ташувчи дор йўллари инобатга олинмаган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Президент қарори билан инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларини бир қисми қопланиши белгиланди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарига кўра, дор йўлларини 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга 500 метрдан кам бўлмаслиги бўйича талаблар қўйилган.
 
Харажатлар ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон давлат бюджетидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади. 

Мазкур имтиёз бўйича йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган.

2020 йил 1 августдан бошлаб кучга кирадиган топшириқда “Чорвоқ” махсус туризм зонаси ҳудудида ташкил этилаётган йўловчи ташувчи дор йўллари инобатга олинмаган, дейилади қўмита хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид